ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1.Тошбақанинг баъзи турлари ўзининг кучлилиги билан барчани ҳайратга сола олади. Масалан, денгиз яшил тошбақаси 5 кишини тошига ўтқазганча манзилига етказиб қўя олади.

2. Одам ошқозонининг ички қаватлари ҳар уч кунда янгиланиб туради.

3. Тилдаги оппоқ доғлар ҳар куни эрталаб кўзга ташланади-а? Улар аслида тун бўйи ўлган тўқималар экан.

4. Агар биз умримиз давомида йўқотадиган киприкларни бир жойга йиғсак, уларнинг узунлиги 30 метрга етади.

5. Ўргимчак уяси қон кетишини тўхтата олади. Ачинарлиси, ўша пайтда у ёнимизда бўлмайди.

6. Кулги аллергик реакцияларни заифлаштиради. Афсуски, аллергия хуруж қилган пайт кулги кўнгилга сиғмайди-да!

7. Иммунитетимиз ошқозон-ичак қисмимизда яшайди. Улар бактерия кўринишида бўлиб, саломатликни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш учун хизмат қилади.

8. Африкада “Фил ўти” деган майса бор. Майсанинг бундай аталишига сабаб шуки, бўйи 5 метргача етади. Демак, филлар ҳам шу майса ичига кириб бемалол бекинмачоқ ўйнаса бўлади.

9. Агар жуда кўп миқдорда пиёз есангиз, уйқунгиз кела бошлайди. Пиёз тиббиётчиларнинг айтишича, кўп ҳолатларда тинчлантирувчи дори вазифасини бажаради.

10. Сабзининг ранги илгари сиёҳрангда бўлган экан. Селекциячиларнинг тинимсиз изланишлари туфайли у сариқ ва қизғиш тусга кирган.

treeland.ru

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади