СУТЛИ МОШХЎРДА

0

Керакли масаллиқлар: 200 г мош, 150 г гуруч, 2, 5 литр сут, таъбга кўра сариёғ ва туз.

Тайёрланиши:

  1. Қайнаётган сувда дастлаб мошни то очилгунга қадар қайнатинг.
  2. Устидан гуручни солинг ва охирида қозонга сут қуйиб, 18-20 дақиқа давомида паст оловда яна пиширинг.
  3. Таом пишишига яқин туз солинг. Сутли мошхўрда тайёр бўлгач, оловни ўчириб, 5 дақиқа қопқоғини ёпиб қўйинг.

Бу таомни косаларга қуйиб, озроқ сариёғ билан истеъмол қилишингиз мумкин.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: