Тоблама

0

Керакли масаллиқлар: 500 г қийма, 1 дона тухум, ўсимлик ёғи, 1 кг картошка, 1 пачка тўғраб қотирилган нон («Кириешки»), зираворлар, 2-3 дона қизил сабзи, 4 дона «Галина бланка» кубиклари, яшил саримсоқ, кетчуп, кашнич уруғи.

Тайёрланиши:

1. Картошка тузли сувда қайнатилиб, ундан пюре тайёрланади.

3. Тўғралган пиёз қийма билан қовурилиб, «Галина бланка» кубиклари, туз, кашнич уруғи ва сув қўшиб, 20-30 дақиқа димланади.

4. Патнис ёки товага майдаланган «Кириешки» сухариклари ва унга пюренинг ярми солинади ва устидан «Галина бланка» зиравори сепилади.

5. Яшил саримсоқ ва кетчуп сурилади.

6. Сўнг пюренинг қолган қисми солиниб, устидан қиймали соус қуйилади.

7. Алоҳида идишда тухумни 100 г сув билан аталиб, тоблама устидан қуйилади.

8. Ўртача оловда 10-15 дақиқа пиширилади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: