Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 5 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда янгиликлар яратиш пайти етди. Анчадан бери миянгизда айланаётган ғояларни ҳаётга тадбиқ этинг. Мартаба, лавозимингиз ошиши учун фақат олдинга интилинг. Жисмоний зўриқишлардан қочинг. Айниқса бўғимлар ва умуртқа поғонангизда муаммо бўлса, жисмоний зўриқиш ҳолдан тойдириши тайин. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг. Тоза ҳаводан нафас олиб қайтишни унутманг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

5 март куни жуфтингизга нисбатан димоғдорларча муносабат юритишдан сақланинг. Рашкни бир четга суринг. У ҳеч қачон яхшиликка олиб бормайди. Молиявий муаммолар бугун юз фоиз ҳал бўлмаслиги кутилмоқда. Шунинг учун йирик харидлар қилиш фикридан қайтинг. Ундан кўра, севимли хоббингизни даромад манбаига айлантириш масаласида бош қотиринг. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар хизмат сафарига жўнаб кетишлари мумкин. Бугунги кун зарарли одатлардан воз кечиш учун қулай кечади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

5 мартда негадир сахийлигингиз тутиши, қўлингиздаги бор пулларни ҳали дўстлар, ҳали қариндошларга ҳадя қила бошлашингиз мумкин. Бу яхши одат. Аммо сизнинг ҳозирги ҳолатингиз саховатни қабул қила олмайди. Ўзингиз кун давомида моддий жиҳатдан тўкинликка эриша олмай ҳалак бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида эски қадрдонлардан бири ҳақида ажойиб янгилик эшитишингиз мумкин. Кечқурун ўзгалар муаммоларини ҳал этиш билан банд бўласиз.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Муҳаббатда ҳам, ишда ҳам янги саргузаштлар излашдан тийилинг. Худо кўрсатмасин, бунинг оқибатида кечирилмас хатоликларга йўл қўйишингиз турган гап. Ҳамкасблардан бири сиз тез орада ишдан ҳайдалишингиз мумкинлиги ҳақида шипшитади. Лекин ишонманг. Бу хабарни амалда текшириб кўрмагунча ишонманг. Тиббий кўрикдан ўтиш, саломатликни назоратда ушлаш хайрли кечади. Бу хусусда ҳам вазиятни кескинлаштирманг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

5 март куни кунингиз ажойиб тарзда бошланади. Қувончли лаҳзалар, ишда муваффақиятлар, жуфтингиз тарафидан кутилмаганда муҳаббат изҳорлари эшитиш кабилар сизни гўё еттинчи осмонга олиб чиқиб қўйиши мумкин. Куннинг иккинчи қисмида олис сафарга отланишни мўлжаллаган бўлсангиз, нимадир сабаб билан бу сафар ортга сурилиш эҳтимоли бор.  Кечқурун хонадонингизга олисдан меҳмон келиши кутилади. Бугун эртароқ ухлашга ётинг. Эртанги кун учун етарлича куч йиғиб олишингизда асқотади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Омадга эришиш йўлида биронта ҳам имкониятни қўлдан бой берманг.  Агар бир дақиқа бўшашсангиз ҳам, омадингизни бировлар илиб кетиши ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётда бардошли бўлишингиз ва ён беришни билишингиз лозим. Шунда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингизга путур етмайди. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар атмосферадаги магнит бўронларини ҳисобга олган ҳолда иш тутишлари тавсия қилинади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

5 мартда ишга астойдил киришмасангиз бўлмайди. Улгура олмасдан, раҳбарларнинг танқидига учрашингиз мумкин. Шу сабабли тезкор режимга ўтинг. Бошқа нарсалар билан чалғиманг. Кун давомида саломатлигингиз масаласида муаммолар юзага келиши мумкин. Аммо ўзингизга ўзингиз табиблик қилишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Жисмоний зўриқишларга эрк берманг. Спортзалга бориш, сузиш кабилар ҳам сизга бегона бўлиши лозим.  Моддий аҳволингиз бугун ҳавас қилса арзийдиган ҳолатда бўлади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Юлдузлар бугун эрталабданоқ суҳбатдошларингиз бир талай бўлишини башорат қилган. Демак, зерикищга вақтингиз бўлмайди. Барибир баъзи қайсар, сергаплардан қочишга уринасиз. Бу тўғри йўл. Баҳор таъсир қилмоқдами, ички дунёнгизда гўё қуёш ҳукм сураётгандек ўзингизни енгил ҳис этасиз. Ишхонада ишлар бироз кўнгилдагидек якун топмаслиги эҳтимолга яқин. Сиз аллақачон малака ошириш билан шуғулланишингиз лозим эди. Ҳали ҳам кеч эмас.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

5 март куни шу қадар меҳнатсеварга айланасизки, чанқаганда, сув ичишга ҳам вақтингизни қизғона бошлайсиз. Шунга яраша барча юмушларни аъло даражада уддалайсиз ва раҳбарларнинг мақтовига сазовор бўласиз. Спорт, бизнес соҳасидаги барча ҳаракатлар бугун омадли кечади. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда жиддий тўсиқларга дуч келишингиз кутилмоқда. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан сақланинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Шахсий ҳаётдаги режалар, орзулар ҳақиқатга айланмаслиги мумкин, лекин ишхонадаги барча истакларингиз сизга сўзсиз бўйсуниши кутилади.  Саломатлик билан боғлиқ муаммоларга бармоқ орасидан қараманг. Уни пулга сотиб олиб бўлмайди. Молиявий аҳволингиз кўнгилдагидек кечади. Башарти дўконга бориб харидларни амалга оширишга тушиб кетсангиз, бир тийинсиз қолиб кетишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

5 мартда яқин ўтмишингиз билан боғлиқ бир одамни учратиб қолишингиз мумкин. Орангизда у қадар ёқимли кечмайдиган суҳбат бўлиб ўтади. Эҳтиёт бўлинг, бу суҳбат жуфтингиз ва сизнинг муносабатларингизга тааллуқли бўлиши ҳеч гап эмас. Агар шундай бўлиб чиқса, суҳбатга ими-жимида якун ясашингиз керак бўлади. Куннинг иккинчи ярмида ишингиз билан боғлиқ янги танишувни бошдан ўтказасиз. Бу келгусида ишларингиз бароридан келишида замин вазифасини ўтайди.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Эрталабданоқ кайфиятингиз у қадар яхши бўлмаслиги туфайли жуфтингиз билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор.  Бугун раҳбарларингиз ҳам негадир жаҳлдор. Улар кўзига кўринмасликка ҳаракат қилинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда фақат ўз куч ва имкониятларингизга суянинг. Бировдан қарз олиш, банкдан кредит олишга уриниш кабиларни четга суриб қўйинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: