Помидорли қайла

0

Бизларда энг кўп истеъмол қилинадиган қайла бу албатта помидорли қайладир. Чунки биз ёқтирган сомса-ю кабоблар билан бундай қайла айни муддао.
Бу қайла сомсалар, билиши ва ҳар хил шакрсиз пишириқлар билан севиб истеъмол қилинади. Тайёрлаш учун эса 15 дақиқа кифоя.

Помидор, саримсоқпиёзни блендер идишига солиб майдалаймиз, силлиқ ҳолатга кириши керак. Агар блендер бўлмаса унда қирғичнинг майда тишчасидан ўтказамиз. Сўнг шивитни майда тўғраб соламиз ва тузини ростлаб, хоҳишга қараб аччиқ қалампир сепамиз. Ёқимли иштаҳа!