Президент: “Тошкентда тўртта қизи бор одам ўзини осиши керак!” (видео)

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат амалдорларининг тўй-ҳашамларга “ғўддайиб” бориши ҳамда дабдабали тўйлар қилиши халқнинг “ғашини” келтираётганини айтди.

Жумладан, Шавкат Мирзиёев биронта ҳам раҳбар туғилган кунини нишонламаслиги, уларнинг дабдабали туғилган кунлари халқни “ғашини” келтираётгани, 20 кг гўштнинг пулга эса камбағалнинг уйини краска қилиб бериб, уйига телевизор олиб берса мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади, деб ёзмоқда Uznews нашри.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари тўйга кўпи билан 150 киши, ошга эса 200 кишининг чақирилиш ва умумий тартиб бўйича Сенатнинг қарори чиқиши ҳам эълон қилди.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги тўйларда бўладиган ортиқча харажатларни гапира туриб, “Тошкентда тўртта қизи бор одам ўзини осиши керак” деб таъкидлади.

 

https://youtu.be/BoRJkNGkxoE