«8 март» асалли торти

0

Бугунги ретсептимиз сизларга байрам учун ажойиб совға бўлишига шубҳа йўқ, чунки 8 мартга мўлжалланган бундай тортни сиз ҳали пишириб кўрмагансиз.
Оддий тайёрланиладиган бу торт жуда мазалли бўлиб, ҳар қандай дастурхонга кўрк бериши аниқ. Товага шакар, туз, тухум ва асални соламиз ва яхшилаб аралаштирамиз. Сариёғни соламиз ва ўртача оловга қўйиб қиздирамиз. Тинмасадан аралаштириб турамиз ва қайнаш даражасига келганда эса дарҳол газ устидан оламиз ва истеъмол содасини соламиз. Ҳосил бўлган аралашмани бироз совутамиз ва уннинг 3/4 қисмини солиб, аралаштирамиз. Уннинг қолган қисмини стол устига сепамиз ва устидан хамирни соламиз.Хамирни айлана шаклга келтирамиз. Хамир қўлга ёпишқоқ бўлса, унда яна ундан қўшинг. Хамирни елим қоғозга соламиз ва бир соатга совутгичга қўямиз. Вақт ўтганидан сўнг хамирни оламиз ва иккига бўламиз. Пергамент қоғоз устига қалинлиги 3-4 мм да ёйиб оламиз. Сон шаклидаги хамиримизни газ печи патнисига қўямиз ва санчиқ билан бир нечта жойларини тешамиз.

180 C да қиздирилган газ печида тахминан 3-4 дақиқа давомида пишириб оламиз.Пишган хамирларни олиб совутамиз. Ганашни тайёрлаб оламиз. Бунинг учун шоколад ва қаймоқни сув буғига қўйиб эритамиз. Аралашма силлиқ ҳолатга кирганидан сўнг эса, уни газ плаита устидан оламиз ва совутамиз.Устига теққизиб, елим қоғоз билан ёпамиз ва 1-2 соатга совутгичга қўямиз. Ганашимизни олиб, миксерда кўпиртириб оламиз. Массанинг ҳажми бирозга кўтарилади.Сўнг творогли пишлоқни соламиз.

Хамирни биринчи қаватини қўйиб, устидан кондитер қопчага солинган крем билан безатиб чиқамиз.Сўнг устидан иккинчи хамирни қўямиз ва уни ҳам крем билан безатамиз.

Хоҳишга қараб устини гул ва мевалар билан безатишингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа!

 

manba: zira.uz