Кўкатли «пирог»

0

Керакли масаллиқлар: 600 г қатлама хамир, 500 г творог, 150 мл ёғли қаймоқ, 3 боғдан исмалоқ ва ялпиз, 1 боғ петрушка, ярим боғ шивит, 3 дона тухум, туз, мурч ва майдаланган ёнғоқ.

Тайёрланиши:

  1. Барча кўкатларни майдалаб тўғранг.
  2. Творогни элакдан ўтказиб, майдаланган кўкатлар билан аралаштиринг.
  3. Қатлама хамирни айлана шаклидаги қолипга солиб, четларини кўтаринг. Ўртасига кўкатли творогни жойланг.
  4. Тухумни қаймоқ билан кўпиртиринг. Туз, мурч ва майдаланган ёнғоқни қўшиб, кўкатли творог устидан солинг.
  5. Пирогни 220 даражада қиздирилган газ печига 40 дақиқага қўйинг. Пишгач, 10 дақиқа газ печида қолдиринг.

«Ҳордиқ плюс» газетасидан

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: