Сочларни қишки уйқудан уйғотамиз

0

Қишдан сўнг сочларни тартибга келтириш жуда муҳим. Сабаби, совуқда шапка кийиб юрилгани боис сочлар хира ториб қолади. Шу боис дарров ишга киришмасак бўлмайди. Бунда бизга уй шароитида тайёрланган ниқоблар ёрдам беради.

Уй шароитида тайёрланган ниқоблар энг самарали воситалар саналади. Биринчидан, бу ниқоблар табиий, ортиқча консервант ва кимёвий воситалардан холи. Иккинчидан, уларни тайёрлаш учун маҳсулотларни осон топиш мумкин.

Ниқобни сочларингизга илдизидан тортиб учигача суртасиз ва бошингизни енгил уқалайсиз. Бошга елим халта кийиб, иссиқ қилиб ўрайсиз. Ниқобни 30-60 дақиқагача ушлаб турасиз. Кейин эса яхшилаб ювасиз.

Ниқобни ҳафтада 2-3 марта такрорласангиз, тезроқ натижага эришасиз.

 Қуруқ сочлар учун:

Канакунжут, чакамуғ ва зайтун мойларидан 1 ош қошиқдан олиб, аралаштирасиз. Агар сочларингиз учун бўлса, 2 ош қошиқдан олганингиз маъқул.

Ёғли сочлар учун:

Худди юқоридек маҳсулотларни олиб, унга 2 ош қошиқ лимон шарбати қўшасиз, холос. Ниқоб тайёр!

Бу ниқоб қуруқ сочларни жилолантиради.

1 дона тухум сариғини 1 ош қошиқ канакунжут мойи билан аралаштириб, сочларга суртасиз. Ниқобни 2 соатдан кейин ювиш мумкин.

Шифобахш ўтлар ҳам сочлар саломатлигида жуда муҳим. Қуритилган мойчечак, қичитқи ва тоғрайҳон ўтларидан 1 ош қошиқдан олиб унга 1,5 стакан қайноқ сув солиб, дамланг. Дамламани докадан ўтказиб, соч илдизларига суртинг. Ниқоб 1 соат туриши керак. Сўнг сочларни шампунсиз чайиб олинг.

«Ҳордиқ плюс» газетасидан