Президент иштирокидаги 8 март тантаналари бу йил қаерда ўтказилиши маълум бўлди

0

Ўтган йили, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аёллар байрамини қуруқ концерт кўринишида эмас, балки дастурхон атрофида, бир пиёла чой билан нишонлаш амалиётига қўл урилди. Ўтган йили байрам Тошкентдаги «Наврўз» тантаналар саройида ўтказилган эди.

Бу йилги маросим эса Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуаси павильонларидан бирида бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг ҳукуматдаги манбаси маълум қилди.

Маросимга давлат ва жамият ҳаётида муҳим ўрин тутган, кўплаб ютуқлари билан илф-фан, маданият, санъат, спорт ва бошқа кўплаб соҳалар ривожига ҳисса қўшиб келаётган хотин-қизлар таклиф этилган.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлаши кутилмоқда.