«ПСЖ» ёзда Зиданни таклиф қилади

0

Marca хабарига кўра, «ПСЖ» раҳбарияти агар клуб ЕЧЛда ғолиб чиқа олмаса, «Реал» устози Зинедин Зидан билан музокараларни бошлаши керак эди.

Кеча бўлиб ўтган нимчорак финал учрашувида парижликлар 1:3 ҳисобида ютқаздилар ва мусобақани тарк этдилар. Энди французлар устози Унаи Эмери истеъфога чиқарилиши мумкин.

Ўз навбатида Зидан ҳам Мадридда маълум муаммоларга дуч келмоқда. Агар мадридликлар чемпионлар лигасини қўлга киритмасалар бу мавсумда «Реал» совринсиз қолиши мумкин.

 

manba: stadion.uz