Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга нега ҳамдардлик билдирди?

0

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти Хмеймим аэродромида Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллаган.

Бунга сабаб аввалроқ Суриядаги Хмеймим авиабазасига қўниш чоғида Россиянинг Ан-26 транспорт самолёти қулаганди. 32 киши ҳалок бўлган – 26 йўловчи ва экипажнинг олти аъзоси. Самолёт учиш-қўниш йўлагига 500 метр масофа қолганида ерга қулаган.

 

manba: kun.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: