Ўзбекистоннинг 100 санъаткори Душанбеда!

0

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи доирасида пойтахт Душанбедаги “Коҳи барбод” санъат саройида “Дўстлик оқшоми” номли концерт уюштирилиши ҳақида хабар қилган эдик.

Кеча, 6 март куни Душанбега ўзбекистонлик юздан ортиқ машҳур санъаткорлар етиб борди. Бу ҳақда “news.tj” хабар бермоқда.

Улар орасида Ўзбекистон халқ артистлари Шерали Жўраев, Фарруҳ Зокиров, Юлдуз Усмонова ва Озодбек Назарбековлар ушбу концертга тайёргарлик кўриш учун боришган.

Тожикистон Маданият вазирлиги маълумотларига кўра, ташкил этиладиган концертда 150 нафардан ортиқ тожикистонлик санъаткорлар чиқиш қилиши белгиланган.

Концертда икки мамлакат Президентлари билан бирга Ўзбекистон расмий делегацияси аъзолари, Тожикистон ҳукумати ва Парламенти аъзолари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этиши таъкидланмоқда.

“Дўстлик оқшоми” концерти давомида икки мамлакатнинг хонанда, созанда ва раққосалари Президентлар учун чиқиш қилишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 9-10 март кунлари Тожикистонга ташриф буюриши ҳақида хабар қилган эдик.

 

manba: qalampir.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: