Зарина Низомиддинова нега калта либос кийишининг сабабини айтди

14

Шўх ва шоддод актриса Зарина Низомиддинова биз билан бўлган суҳбатда нега калта ва елкаси очиқ либосларни кўп кийишини гапириб берди…

— Бизга тақлид қиладиган мухлисларга салбий таъсир кўрсатадиган либослар киймаётганимни биламан. Уйимдагилар кийинишимга сира эътироз билидиришмаган, эркимиз ўз қўлимизда. Биласизми, худди мендек кийинган бошқа санъаткорларни эмас, айнан мени танқид қилаверишади. Масалан, тиззаси йиртиқ шим кийишимга тўхталсак, бу кийим ҳозир урфда, ҳамма кийяпти. Мен учун ҳам бу либосда юриш оддий ҳол. Либосларим менталитетимизга зид эмас, йўқса, бизни раҳбарият чақиртириб, кераклича танбеҳ берган бўларди.

Darakchi.uz

14 ФИКРЛАР

  1. Бирор нарсаси ерга тушиб кетса ердан кандай оларкан бу кўйлакда?

  2. Шунча одам фикр билдираетганини узи менталитет имизга зид эканлигини билдириб турибди

  3. Оталари йук, акалари хам булмаса керак. Кийсалар кийибдилар!
    Умуман юбка киймай куядилар, ушанда совкотиб колмаса эди деб куйинсангиз булади.

  4. Тақ-туқ қадам товуши: гуноҳ кетиб борадир,
    Либоси йўқ беҳаё, гумроҳ кетиб борадир.

    Суратию сийратин кўз-кўз қилиб ўзича,
    Шайтонга бўлиб эрмак, ҳамроҳ кетиб борадир.

    Кўзлар совуқ, юзга ҳам турфа хил ранг берибмиш,
    Изларидан минг алам, минг оҳ кетиб борадир.

    Яхши юзин ер қилиб, ёмон кўзин ўйнатиб,
    Поклик билан иймон ҳам ногоҳ кетиб борадир.

    Гўзалликка қора доғ, аёлликка маломат,
    Авлодларга бир хаста матоҳ кетиб борадир.

    Асо тутиб тоғларга қўй боққани кет, Санжар,
    Қара, бунда зиё, нур, э-воҳ, кетиб борадир.

    Санжар САИД

  5. Тизза очиб юриш эркак учун уят хисобланади.Аёл киши эса….Буларда уят колмаганми дедим.

Comments are closed.