8 март куни совға кутадиган эркаклар

0

Санъат ихлосмандлари, 8 март куни машҳур актёр Абдураим Абдуваҳобовни ҳам табриклаб қўйишни унутманг! Нега, дейсизми? Ахир…

Таниқли ўзбек кино ва театр актёри Абдураим Абдуваҳобов «Шум бола»даги Қоравой образи билан ёшлик чоғлариданоқ бизнинг қадрдонимизга айланиб улгурган. Айнан муҳтарам «Қоравой» 1963 йилнинг 8 март куни таваллуд топган. Шу боис бу кун таниқли актёримиз учун ҳам ўзига хос байрам.

Шунингдек, мазкур санада бир қанча машҳур эркаклар дунёга келган экан. Қуйида уларнинг номларини санаб ўтамиз.

1075 — Абулқосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарий, аллома.

1714 — Карл Филипп Эммануиль Бах, немис композитори.

1907 — Константин Караманлис, грек сиёсатчиси, Греция президенти.

1945 — Микки Доленз, америкалик актёр, қўшиқчи.

1952 — Владимир Владимирович          Васютин, рус космонавти.

1975 — Фардин Хон, ҳинд актёри.

1979 — Том Чаплин, инглиз қўшиқчиси.

Ҳамкасбимиз, айни кунда “Андижоннома” ва “Ишонч” газеталарида фаолият юритаётган истеъдодли журналист Нурилло Нўъмоновни ҳам 8 март — таваллуд куни билан самимий қутлаймиз!

Бир сўз билан айтганда, нишонлашга кайфият топа билган киши учун ҳар кун байрам!

Мансур Жумаев

(“Ҳордиқ плюс” газетаси хазинасидан)

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: