ЎЗ ФАРЗАНДЛАРИНИНГ ВАҲШИЙ ҚОТИЛИ… (ёхуд Белоруссияда қотил отага нисбатан эълон қилинган ўлим жазоси ижро этилди)

0

 

Шу ҳақда «Tyt. by» сайтида расман маълумот тарқатилган. Сайтдагилар эса тўлиқ маълумотни судланувчи ва ҳозирда марҳум Кирилл Казачекнинг онасидан олишган.

Хабарда айтиладики, Белоруссиядаги Наровчизна қишлоғида яшаган Кирилл Казачек 2016 йил январида хотинининг ажрашиш ҳақидаги қарорига чидай олмай, 9 яшар қизини бўғиб ўлдирган, 17 ёшли ўғлининг бошига болға билан туширган. Иккала фарзанди ҳам фожиа юз берган жойда вафот этган. Фарзандларни ўлдиргач, Кирилл хотини яшаётган уйга бориб бўлиб ўтган воқеадан уни огоҳ этган. Кейин эса милицияга қўнғироқ қилиб, қилмишларини бўйнига олган, уларга керакли манзилни айтган. У жонига қасд қилиш ёрдамида жазодан қутулиб қолишни мўлжаллаганди. Шу ниятда кўп қаватли уйнинг 4- қаватидан ўзини пастга отган. Лекин нияти амалга ошмаган. Қотил тирик қолган.

Суд ушбу факт юзасидан қўзғатилган жиноий ишни атрофлича ўрганиб, гувоҳлар кўрсатмаларини тинглаб кўргач, адолатли ҳукм эълон қилди. Кирилл ўлим жазосига маҳкум этилди.

Мана, ниҳоят ҳукм ижро этилди. Кирилл Казачек отиб ўлдирилди.

ca-news. org