Америка ҳарбийлари Россияни йўқ қилишга мўлжалланган қурол қаерга беркитилганини ошкор этди…

0

 

Америка стратегик характердаги қўшинлар қўмондонлиги раҳбари Жон Хайтеннинг гапига қараганда, америкаликлар Россия ҳужумидан чўчимасдан тинч ухлашлари мумкин экан. Бу мамлакатни йўқ қилиш учун мўлжалланган субмариналар океаннинг қай қисмига беркитилганини ҳеч ким билмаскан. Бу қуроллар билан Россиянинг ҳар қандай хавфли ҳужумига арзирли жавоб қайтариш имконияти юз эллик фоизни ташкил этади.

Генерал конгрессменларга мурожаат этиб, Америка Россия тарафидан амалга оширилиши мумкин бўлган ҳар қандай даражадаги ҳужумларга тайёр эканини баён қилди.

Америка мудофаа вазири ўринбосари Жон Руд генералнинг бу сўзларини маълум маънода инкор этди. У айтиб ўтдики, Москва кейинги пайтларда бутун дунёга очиқ кўз-кўз қилаётган қуроллар арсенали жиддий хавфдан йироқ эмас. Қолаверса, бу мамлакат сўнгги йиллар ичида буткул янги ядро қуроли ишлаб чиқмаганига ҳеч ким кафолот бера олмайди. Шунинг учун сув остидаги субмариналар билан аҳолини тинчлантириш кулгили ҳолат. Душманнинг қудратини бундай йўл билан паст баҳолаш аҳмоқликдан бўлак нарса эмас.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 2018 йил 1 мартида Федерал йиғинга йўллаган мурожаатида айни кунда мамлакат қуролли кучлари ихтиёрида «Сармат» энг янги турдаги баллистик ракеталар жамланмаси мавжудлиги ҳақида тўхталиб, бу ракета чекланмаган масофагача парвоз қилиб, нишонни аниқ мўлжалга ола билиши, жамланмада қанотли ракеталар, ядро қуроли жойланган ҳайдовчисиз субмариналар, лазерли замбараклар, «Ханжар» сувости ва сувусти кемаларига қарши товушдан-да тез учувчи ракеталар ҳам жанговар ҳолатда эканини таъкидлаганди. Шу чиқишидан кейин америкаликлар Россияни қуролсизланиш шартларини қўпол равишда бузганликда айблаган.

newsru. com