Бир йилдан ортиқ кутилган фильм – “Оппоқ орзулар”

0

Режиссор Иброҳим Расуловнинг “Оппоқ орзулар” деб номланган филмининг премераси 28-март куни бўлиб ўтади.

Бир йилдан ортиқ вақт давомида суратга олинган мазкур картинада бош ролларни хонанда ва актёр Анвар Собиров ҳамда актриса Шаҳло Темировалар ижро этишган. Бундан ташқари филмда Беҳзод Муҳаммадкаримов, Муяссар Бердиқулова, Беҳзод Ҳамроев, Малика Жўраева сингари маҳоратли актёр ва актрисалар жамоаси жамланган.

Микойил Сулейманов ссенарийси асосида суратга олинган “Оппоқ орзулар” филмининг премераси Алишер Навоий номли кино саройида бўлиб ўтади.

Мазкур филм Анвар Собировнинг кинодаги олти йиллик танаффусдан кейинги илк филмидир. Анвар Собиров ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига “Ва ниҳоят 378 кунлик меҳнат ниҳоясига етди, бу меҳнатга муносиб баҳо бериш сиз азиз мухлислар ҳукмига ҳавола”, дея изоҳ қолдирган.

“Бегона баҳор”, “Жийда гули” филмларининг ижодкорлари томонидан суратга олинган “Оппоқ орзулар” филми “Бегона баҳор”, “Жийда гули” филмлари каби мухлислар эътирофига сазоввор бўладими, йўқми тез орада бунга ўзимиз баҳо бериш имкониятига эга бўламиз.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: