«Дангаса» таоми

0

Пазандачиликда ҳеч нарсадан хабари йўқ, энди ўрганишни бошлаётганлар ҳам пишира оладиган оддий ва мазали ретсептларимиздан бирини бугун сизларга таклиф қиламиз.

Бу таомни бекорга «дангаса» деб атамайдилар, чунки керакли масаллиқларни пишириқ идишига соласиз бўлди. Таомнинг ўзи маромига етиб пишади.

Маккажўхори сувини тўкиб юборамиз. Пиёзни майда тўғраб оламиз. Сабзини қирғичдан ўтказамиз. Товага ёғни соламиз ва пиёз билан сабзини қовуриб оламиз.

Устидан ювилган гуруч ва консерваланган маккажўхорини соламиз ва аралаштирамиз.

Сўнг духовкада пиширишга мўлжалланган идиш оламиз ва ичига гуручли аралашмамизни соламиз.Устидан сув ёки булён қуямиз.

Товуқ оёқчаларини ювиб, зираворлардан сепамиз ва гуручли аралашмани ичига соламиз. Устини зар қоғоз билан ёпиб, газ печида пишириб оламиз

200 C даражада қиздирилган газ печида 1 соат давомида пишириб оламиз.

Дастурхонга тўғралган кўкатлар билан бирга тортамиз. Ёқимли иштаҳа!