Эркакда ор, аёлда номус бўлмаса…

1

Туркиядаги университетлардан бирида ўқийман, ўқишдан бўш пайтларимда эса таржимонлик билан шуғулланаман. Ҳар сафар ўзбекчага таржима қилиш учун суд материаллари келса, танишишга киришишдан аввал юрагим бирров ғижимлаб қўяди. “Ишқилиб…” деб ўқишга киришаман ва 99 фоиз ҳолларда гумоним тўғри бўлиб чиқади. Чунки менга келган суд материалларининг 99 фоизи ўзбекистонлик аёллар ҳақида бўлади. Фоҳишабозлик ва қўшмачилик билан шуғулланганлару муттаҳамлик қилганлари айтайми ёки туғиб қўйиб боласини ташлаб кетганларними?.. Айниқса “Анталия” деган сўз ёзилган бўлса, тамом, гумон қилиб ўтиришимга ҳожат йўқ: иш фаҳш ҳақида.

Ҳозирги кунда Туркиядан ташқари яна аллақанча мамлакатларда ўзбекистонлик аёллар фоҳишабозлик билан шуғулланиб юргани ҳеч кимга сир эмас. Хавотирим шуки, биз суюқоёқ аёлларни экспорт қиладиган ўлкага айланиб қолмаяпмизми?..

Мен узундан-узоқ панд-насиҳат қилмоқчи эмасман (бунга маънавий ҳаққим бор деб ҳам ҳисобламайман). Буларни бир ўзбек, бир мусулмон сифатида азбаройи куйинганимдан ёзяпман. Аслида ортиқча гапга ҳожат йўқ: эркакда ор, аёлда номус бўлмаса, улардан ҳар қандай тубанлик ва уятсизликни кутиш мумкин.

Илтимосим, қандай қилиб ор ва номусли бўлиш ҳақида ўйлайлик.

Яхшилаб ўйлайлик. Дўппини бир четга қўйиб, такрор ва такрор ўйлайлик, токи кун келиб пушаймонлик гирдобида қолмайлик.

Убайдуллоҳ АДҲАМОВ,

azon.uz

1 ТА ФИКР

  1. Манимча конун ишлаб чикарувчилар уйлаб чора тадбирлар,конун еки чекловлар,жавобгарликларни ишлаб чикиши керак,бу кетишда тугри йулда юрган аёлларимиз хам чет элда узбекман дейишга уяладиган булиб колишади

Comments are closed.