КОЛБАСАДАН ЗАҲАРЛАНИБ ЎЛГАНЛАР (ёхуд Жанубий Африкада колбасадан заҳарланиб ўлганлар сони 300 нафардан ошиб кетди…)

0

 

Расмий хабарларга кўра, Жанубий Африка республикасида гўштдан тайёрланган қуритилган колбаса еб оламдан ўтганлар сони уч юз кишидан ошиб кетди. Бу кўрсаткич 2017 йил январидан то шу кунга қадар олинган маълумотларга асосланган. Мутахассисларнинг айтишича, ўтган йилдан бери, ҳозир ҳам бу давлатда оммавий тарзда заҳарланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Беморларнинг барчасидан олинган қон таҳлиллари улар листериоз инфекцияси юқтиришганини кўрсатиб берди. Инфекция эса айнан қуритилган гўштли колбаса истеъмол қилиш натижасида юқтирилган.

Ҳозирги кунда Жанубий Африка республикаси бўйича бундай колбасалар йўқ қилинган бўлса-да, қўшни давлатларда ҳам эҳтиёт чоралари кўрилмоқда.

Листериоз — бактериал инфекция бўлиб, «Listeria monocytogenes» инфекцияси орқали юқади. У организмга тушса, марказий асаб тизимини ишдан чиқариб, менингит, энцефалит каби хавфли хасталикларни чақиради.

Россия истеъмолчилар ҳуқуқини назорат этиш ташкилоти мутасаддиларининг гапига қараганда, листериоз бактериал инфекцияси баъзан товуқ юрагида ҳам учраб тураркан.

zakon. kz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: