Нилуфар Усмонованинг ҳеч ким кўрмаган оилавий суратлари

0

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ёлғиз фарзанди, тўртта шириндан шакар болажонларнинг меҳрибон онаси — Нилуфар Усмонова куни-кеча, ҳеч ким кўрмаган оилавий суратларини ўзининг инстаграмдаги саҳифасига жойлаштирди.

Биз эса фурсатдан фойдаланиб у билан боғланиб, баъзи саволларга жавоб олдик.

— Байрам муборак бўлсин!

— Раҳмат! Мен ҳам бутун Ўзбекистон аёлларини баҳорий байрамлар билан қутлайман!

— Байрамни қандай ўтказдингиз?

— Жуда ажойиб! Уни оилавий нишонладик. Бувижоним ҳам ёнимда эдилар. Бундан ташқари қизимнинг биринчи 8 март байрами. Хуллас, қўша-қўша қувончли воқеалар билан мароқли дам олдим.

— Сизнингча, аёл учун энг яхши совға қандай бўлиши керак?

— Бирични навбатда оила аъзоларининг кулгусидан ортиқ совға бўлмаса керак, деб ўйлайман. Шунингдек, чиройли гуллар дастаси, ҳар қандай ҳолатда ҳам бизнинг юзимизга кулгу юргуради.

Хонанданинг бувижониси — Раҳимахон ая.

Darakchi.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: