“Ravon” бренди “Mercedes–Benz”, “Audi”, “Suzuki”, “Peugeot”, “Citroёn” русумларини ортда қолдирди

0

Ўзбекистоннинг Украинадаги дипломатик ваколатхонаси қўллаб-қувватлаши билан “Укр-Узавто” компанияси томонидан Киев шаҳрида “Ravon R3” янги моделининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

“АИГ Автоконсалтинг” маълумотларига кўра, “Ravon” бренди “Mercedes–Benz”, “Audi”, “Suzuki”, “Peugeot”, “Citroёn” русумларини ортда қолдириб, Украинада энг кўп сотилаётган етакчи ўнта автомобиль қаторидан жой олди.

“Жаҳон” ААнинг ёзишича, бундан олдин “Ravon R2” украин бозорида улкан муваффақиятга эришганди. У ўз туркуми бўйича сўзсиз тенгсизга айланиб, “2018 йилда Украинада йил автомобили” мақомига яққол даъвогарлик қилиб турибди.

Ўз навбатида, “Ravon R4” шаҳар шароитига мослашган седан савдоси ўсиб бораяпти. Масалан, 2017 йил сентябрь ойида ушбу модель “B-High Low Cost” йўналишида 4-ўринга кўтарилиб олди.

“Ravon Gentra” ҳам ўз “ҳамюртлари”дан ортда қолмаяпти. У ўтган йил сентябрь ойида “C-High Low Cost”  йўналишида умумий ҳисобда иккинчи поғонани банд этди.

xs.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: