Шаҳзода маълум қилди: бу йил концерт бўлмайди!

0

Шаҳзоданинг май ойида ўтказилиши анъанага айланган концерт дастури бу йил бўлмайди. Бу ҳақда у “Sevimli” телеканалининг “Xayrli oqshom” дастурида маълум қилган, деб ёзмоқда Даракчи нашри.

“Кўпчилик мухлисларни қизиқтираётган масалага ойдинлик киритиш мақсадида шу кунларда матбуот анжумани ташкил этилади. “Бу маълумот ҳақида илк бор сизнинг телеканалингизда айтаяпман. Лекин мухлисларимиз учун совғаларимиз кўп”- дейди Шаҳзода. Шунингдек, хонанда дугоналари Нилуфар Усмонова ва Рената Искандаровалар билан дўстлик, оилавий муносабатлар ва аёллик латофати ҳақида сўз юритди.