Шавкат Мирзиёев Тожикистонда тантанали равишда кутиб олинди!

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг самолёти Душанбедаги аэропортда қўнди. Тожикистон пойтахтидаги аэропортда Шавкат Мирзиёевни Имомали Раҳмоннинг шахсан ўзи кутиб олди.

Шавкат Мирзиёевни шунингдек, 10 мингдан зиёд маҳаллаий аҳоли ҳам қарши олди дея ёзмоқда uznews

Президентлар кортежи “Миллат қасри” қароргоҳи томон йўл олди. Бу ерда икки мамлакат раҳбарларининг юзма-юз суҳбати ўтказилиши айтилмоқда. Кейинроқ эса делегация аъзолари ҳам ўзаро учрашишади.

Учрашувлар давомида икки томонлама сиёсий, савдо-сотиқ, инвестициялар, молиявий, иқтисодий, траснспорт-коммуникация, туризм, маданий-ижтимоий соҳалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиниши ҳам таъктдланмоқда.

 

Бугун, куннинг иккинчи ярмида икки мамлакат Президентлари иштирокида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиши ўтказилади.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: