Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 10 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугунги кунни дам олишга бағишлашингизни маслаҳат беришмоқда. Башарти жуда зарур иш учраса, у кутилган даромадни бера оладиган бўлсагина, дам олишдан воз кечиб ҳаракатларни бошлайверишингиз мумкин экан. Янги танишувларга бугун умуман ўрин қолдирманг. Агар шахсий ҳаётда гармония бўлишини хоҳласангиз, жуфтингиз ва оила аъзоларингизнинг кўнглини олинг. Ҳеч бирининг кўнглига билиб-билмай озор берманг. Кечқурун ижод кишиларига фавқулодда илҳом келиб, ажойиб бир асар яратиш шарафига муяссар бўлишлари мумкин.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

10 мартда эрталабдан миянгизни яхши-ёмон хотиралар эгаллаши кутилади. Аммо бунинг шахсий ҳаётингизга умуман алоқаси йўқ. Асосан ишингиз билан боғлиқ. Ҳатто, ўзингизни ўзингиз ҳам алдашга уринманг. Шунда кечирилмас хатоларга йўл қўймайсиз. Молиявий муаммоларни бартараф этишда тафаккур кучига суянган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Шамоллашдан ва сурункали хасталиклар қўзғолон қилишидан эҳтиёт бўлинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун чалкашликларга эрк беришингиз умуман тавсия қилинмайди. Чунки олдингизда долзарб масалалар ўз ечимини кутиб турибди. Ишхонангиздаги раҳбарлар анчадан бери юқори лавозимга тайинлаш ҳақида ўйлаб юришибди. Шундай экан, ҳаракатингизни қилинг, ишдан зинҳор бўйин товлай кўрманг. Муаммоларни ҳадеганда кўндаланг қилавермасангиз, қариндошлар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келмайди. Кун давомида кам гапириб, кўп ишланг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

10 март куни янги касбда фаолият юритишни бошлаганлар билим ва малакаларини ошириш пайида бўлишлари лозим. Интернет орқали танишлар, дўстлар билан мулоқотлар сиз кутган натижани беради. Айниқса, молиявий барқарорликка ҳам айнан шу мулоқотлар давомида эришишингиз мумкин. Муҳаббатда эса жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларнинг қадрига етинг. Жуфтингизни илгариги муҳаббатингиз билан асло таққосламанг. Саломатликни эҳтиёт қилинг. Аллергик хасталикларга чалинишдан сақланинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Куннинг биринчи ярмида йўлингизда ёрқин ҳодисалар кўзга ташланади. Фақат уларни хаёлпарастликка муккангиздан кетмасангизгина кўра оласиз. Кун давомида азалдан сизни кўра олмайдиган бир кимса ишингизга халал бериш, йўлингизга тўсиқлар ташлаш пайида бўлади. Бу ҳам етмагандек, куннинг иккинчи ярмида жуфтингиз ҳам асабингизга ўйнай бошлаши эҳтимолдан холи эмас. Лекин вазиятни жанжалгача олиб борманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

10 мартда анча вақт ўз оламингизда қолиб кетишингиз кутилмоқда. Сизни иш ҳам, яқин инсонлар ҳам қизиқтирмайди. Бироқ бу оламдан ўз вақтида чиқиб, ҳаётга яна реал назар билан боқа бошламасангиз, аҳволингиз аянчли тус олиши ҳеч гап эмас. Оила қурмаганлар бугун романтиканинг энг тотли лаҳзаларига ошно тутинишади. Сурункали хасталикка чалинганлар профилактик амалларни бошламасалар бўлмайди. Худо кўрсатмасин, хасталик қўзғалса, аҳвол жиддийлашиб кетиши мумкин.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Тадбиркорлар бизнесига илгаригидан-да жиддийроқ муносабатда бўлишлари керак. Асосан пул тикилган вазиятларни қайта назардан ўтказинг. Қай ишга пул тиккан бўлсангиз, доимий равишда назоратда ушланг. Ҳамкорларга ўзингизга ишонгандек ишониб юборманг. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетишлари мумкин. Худди шу сафар давомида молиявий муваффақиятсизлик сизни таъқиб қила бошлаши кутилади. Бу қафасдан чиқиш учун пулдор танишларга қўнғироқ қилишингизга тўғри келади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

10 мартда иш жойингиздаги раҳбар ва яна бир ҳамкасб билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Улар биргаликда сизни танқид қила бошлашади, сиз эса инкор этасиз. Муҳаббатда меъёрга амал қилишингиз зарур бўлади. Мабодо кечқурун сизга янги иш таклиф қилсалар, розилик билдиришдан олдин интернетга киринг-да, бу ишнинг таг-тугини суриштиринг. Шундан кейин бир қарорга келинг. Ухлашга ётишдан аввал тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда шошма-шошарликка йўл қўя кўрманг. Сиз ҳозирча моддий тўкинлик ва мартаба ортиши сари етакловчи омиллардан анча узоқсиз. Уларга етгунча ҳали кўп ҳаракатларни содир этишингиз, интилишингиз керак. Муҳаббатда, шахсий ҳаётда етакчи бўлишга уринманг. Етакчилик сизга фақат кўнгилсиз вазиятларнигина тақдим этади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

10 март куни қариндошларнинг молиявий муаммоларини бартараф этишингиз, шу йўл билан уларнинг оғирини енгил қилишингизга тўғри келади. Агар бу муаммоларни тушга қадар ҳал этсангиз, тушдан кейин ўз ишларингизни адо эта бошлашингиз мумкин бўлади. Иш бажаришда режа тузишга эътибор қаратинг. Режасиз ишлар сизга моддий манфаатдорлик ҳадя этмайди. Фавқулодда мазангиз қочишини истамасангиз, организмни жисмоний зўриқишга мажбур қилманг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Атрофдагилар, қариндошлар, жуфтингиз ва ҳамкасблар билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Яқинларингизга нисбатан мулойим муносабатда бўлинг. Ўзингиздан ёши улуғларни бошқалар қаршисида беҳурмат қилманг, худонинг ғазабига учрайсиз. Ҳатто улар ноҳақ бўлсалар ҳам тилингизни тийинг. Оила қурмаганлар бугун ёқимли лаҳзалардан умид қилмасалар ҳам бўлади. Муҳаббатда сиз учун вақтинчалик танаффуслар ҳукм сурадиган бўлиб турибди.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

10 март куни худойимнинг ўзи сизни қўллайди иншооллоҳ. Куннинг биринчи ярмидаёқ ҳам совғалар, ҳам мўмай даромад эгаси бўлишингиз кутилмоқда. Жуфтингизнинг садоқатига яна бир карра амин бўласиз. Тадбиркор бўлсангиз, баъзи катта-кичик муаммоларингизни обрўли, юқори лавозимли танишингиз ҳал қилиб беради.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: