Ўзбекистонда милтиқ қанча туради?

0
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги “Хўжақия-2” маҳалласида яшовчи Нафсин Мўллаев (исм-фамилия ўзгартирилган) ов қуролини 200 минг сўмга қонунга хилоф равишда сотаётганида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ушланди, дея хабар берди ЎзА.

Н.Мўллаевнинг “ИЖК” русумли бир стволли, 20 калибрли ҳужжатсиз ўқотар қуролни қаердан олгани ва қандай мақсадда пуллашга урингани ИИБ ходимларини қизиқтириб қолди.

Айни пайтда Н.Мўллаевга нисбатан Ўзбекистон Рспубликаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.