Хушхабар! Юртимизда айрим соҳа вакилларининг маоши икки баробарга оширилди

0

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинди.
 
Эндиликда жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида, тарбиячи ёрдамчиларга эса 50 фоиз миқдорда қўшимча тўлов тўланади, дейилади хабарда.