Энди Ўзбекистонда нақд хорижий валюта сотиб олиш мумкин бўлади

0

Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида муҳокамага қўйилган “Банк хизматларида қулайликлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қонун ҳужжати лойиҳасига кўра, 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб бу жараён амалга ошишни бошлайди, деб ёзмоқда Қалампир нашри.

Ҳужжатга кўра жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб жисмоний шахслар уларнинг номига очилган халқаро тўлов карталаридан тижорат банклари томонидан белгиланган лимит бўйича нақд хорижий валюта ечиб олишлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари Ўзбекистон Марказий банки томонидан 1 апрелга қадар жисмоний шахсларга тегишли ҳисоб рақамларидаги хорижий валютани масофавий бошқариш тизимини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, бу қонун лойиҳаси қабули қилиниши, ўзгартирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: