«Рафаелло» салати

0

Керакли масаллиқлар:

1-усул: 4 дона тухум, 3-4 дона саримсоқ, 3 ош қошиқ майонез.

2-усул: 3-4 дона булғор қалампири, 300-450 г сузма, 1 дона саримсоқ ва кўкатлар.

Тайёрланиши:

1-усул: пишган тухумнинг сариғини ажратиб олинг ва унга майдаланган саримсоқ ҳамда укропни қўшиб аралаштинг.  Таъб­га кўра туз солинг.

Тухум оқини эса узунасига иккига бўлинг. Сўнг тайёр бўлган тухум сариғили қиймани тухум оқининг ичига солиб, ёпинг ва музлаткичга 1-2 соатга қўйинг.

2-усул:  бутун булғор қалампирининг ичини тозаланг.  Сўнг ичига сузма, саримсоқ, кўкатлар ва туз қўшиб тайёрланган қиймани солинг.

Бу ҳам музлаткичда 1-2 соат турганидан кейин дастурхонга картошка пюреси билан бирга тортинг.