КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

— Пулинг қанча кўп бўлса, қарилигингни сен билан баҳам кўриш истагида куйиб-ёнадиган аёллар ҳам шунча кўп бўлади. (Бойваччанинг ҳасратидан)

 

* * *

 

Эркак донодан сўради:

— Ўзимнинг камчилик-нуқсонларимни тез илғаб олишнинг йўли борми?

Доно жавоб қилди:

— Ҳа, бўтам, бор. Бир марта хотинингизнинг камчилигини юзига айтиб кўринг, у шу заҳоти сизнинг жами камчиликларингизга қўшиб, ота-онангиз, қариндош-уруғ, ёр-дўстларингиз, қизишиб кетса, ҳатто ўзга давлатлар камчиликларини ҳам айтиб ташлайди.

 

* * *

 

Эркак дўстига ҳасрат қиляпти:

— Хотиним кейинги пайтда жуда қайсар ва худбин мушукка ўхшаб қолди.

— Нима, мажбурлаб эркалатадими?

— Йўқ, барга кирдим дегунча оёғимнинг остидан чиқиб қолаверади.

 

* * *

 

Эркак дўкондан янги телефон сотиб олди. Сотувчи унга тушунтиряпти:

— Бу телефоннинг настройкасида «Халал берманг», «Овозсиз», «Хонада», «Мажлисда», «Кўчада» деган жойлари бор. Хоҳлаганингизга қўйиб олишингиз мумкин.

— Айтинг-чи, шу настройкасида «Трактор заводида» деган жойи йўқми?

 

* * *

 

Бошига мих кириб қолган эркакка травматология бўлими врачи деди:

— Бошингиздаги михни суғуриб ташлашимиз учун беш минг доллар ҳақ тўлашингиз керак.

— Ие, нега? Менда, ахир, текин даволанишга мўлжалланган ордер бор-ку!

— Бу ордерингизга бошингиздаги михнинг ташқарида қолган қисмини букиб қўйишимиз мумкин холос.

 

* * *

 

Миср. Дарвиш уйи рўпарасида бор кучи билан гиламнинг чангини қоқаётганди. Арман миллатига мансуб сайёҳ ўтиб кетаётиб ундан сўради:

— Ҳа, ара, мотор ўт олмаяптими?

 

* * *

 

Эркак дўстига деди:

— Бас, етар, хотиним билан ажрашаман!

— Нега?

— Олти ойдан бери мен билан гаплашмайди ярамас.

— Ие, оғайни, яна бир ўйлаб кўр! Омадинг кепти-ку!.. Бунақа хотинни ҳозир кундузи чироқ ёқиб ҳам тополмайсан!

 

* * *

 

Еврей хотинига деди:

— Хотин, бугун кечқурун Рабинович хотини билан бизникига меҳмонга келади. Шунинг учун кумуш қошиқларни беркитиб ташла!

— Ўғирлаб кетишлари мумкинми?

— Йўқ, таниб қолишлари мумкин.

 

* * *

 

Беш яшар болакай трамвайда кетаётиб онасидан сўради:

— Ойи, трамвай ҳайдовчисининг ҳам болалари борми?

— Ҳа… Бўлса керак…

— Нега унда дадамнинг трамвайи йўқ.

 

* * *

 

Жажжи қизалоқ онасидан сўради:

— Ойижон, дадамнинг ота-онаси борми?

— Албатта бор. Даданг ота-онасининг ёлғиз фарзанди.

— Нега унда ёлғиз фарзандни бизга беришган?

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: