Дин ишлари бўйича қўмита ходими: «Вояга етмаганларнинг масжидга кириши тақиқланади»

4

9 март куни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг асосий биносида «Ёшлар пресс-клуби»нинг махсус сони «Ёшлар тарбиясида диний маърифат масаласи» мавзусида мулоқот бўлиб ўтди. Кўрсатув Иттифоқнинг Facebook’даги саҳифаси орқалижонли тарзда намойиш этилди.

Унда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизация марказидан вакиллар иштирок этди.

Қизиқарли ва конструктив руҳда ўтказилган ушбу пресс клубда ёшларнинг саволларини кўрсатув бошловчиси ўқиб эшиттирди.

Бошловчи Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Муҳаммадбобур Йўлдошевга вояга етмаган шахсларни масжидларга бориши борасидаги саволни йўллади.

“Ўзингиз саволда айтяпсизки, вояга етмаганлар деб. Улар оқ-қорани ажратолмайди. Дўст душманни ажратолмайди. Масжидга кириб намоз ўқишига келсак, масжид муқаддас даргоҳ. Масжидга келишда етмишга етган ва ундан катталар ҳам аввало ўзини поклайди. Баданини, кийимини поклаб, кейин боради. Ёшларнинг масжидга кириши шариатда ҳам, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзларида, ҳадисларида ҳам қайтарилган, бу гапни ҳурматли Ҳомиджон домла ҳам тасдиқлайди, «Жаннибу сибянакумул масажида» («Барака топгурлар, вояга етмаган фарзандларингизни масжиддан йироқлантиринглар»). Яъни вояга етмаганларни масжидга киришдан қайтаринглар дегани. Мустақилликнинг илк йилларида масжидлар кўплаб очилганда, ўзим гувоҳман, ёш болалар масжидларга покланиб келиши у ёқда турсин, у ерда жуда беодоблик қилишди. Овоз чиқариш бўлсин, ўша ерда таҳорат бузиши бўлсин. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ёдимга келди ва ўз аксини топди. Бунда дин арбоблари ҳам вояга етмаганларни масжидга киришдан таъқиқлаб қўйди. Албатта, бола балоғат ёшига етсин, оқ-қорани ажратсин, покизаликни, таҳоратни тушуниб етсин. Унгача кириши таъқиқланади”, дeб жавоб берди Дин ишлари бўйича қўмита вакили.

Шу ўринда бошловчи саволга қўшимча қилиб, отаси билан борсачи, деб сўради.

Муҳаммадбобур Йўлдошев «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасида айтиб ўтилган, яъни, вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш ота-она ёки унинг ўрнини босувчи шахс ихтиёрига кўра бўлиши мумкинлигига зид тарзда «отаси билан бўлса ҳам мумкин эмас» деб айтди.

Azon.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

4 ФИКРЛАР

  1. Агар болага ота-онаси масжидга боришни ўргатмаса, у қаердан ўргансин. Масжидга борса била ҳаром йўллардан узоқлашади. Дўстлари билан кўчада ўтириб олиб сигарет чекмайди, ароқ ичмайди, фохишахоналарга бормайди. Ёши катта маҳалласидаги инсонлардан ҳалоллик, тозалик, иймонни ўрганади. Бунинг натижасида жамиятимизда алкашлар, наркоманлар, турли касалликлар (ОИТС) кескин камаяди. Масжид имоми ёшларга олоҳида эътибор бериб, уларни тарбияласа, турли бузғунчи ғоялардан асраса бўлгани.

  2. “Дивергент” фильмидаги бош қаҳрамон қизнинг рақибасига айтган гапи бор. “Шу пайтгача сиз дивергентларни овладингиз. Биз жамиятдаги бошқа оддий одамлардан қайсидир қобилиятимиз билан ажралиб туришимизни ўзингизга хавф деб ҳисобладингиз. Жамиятни бошқариш осон ва хавфсиз бўлиши учун ҳаммани қолипларга солиш керак дедингиз. Мана энди ҳақиқат ошкор бўлди. Биз дивергентларнинг борлигимиз аслида жамият таназзулдан қутилиши ва янги имкониятларга эга бўлиши учун энг зарур нарса экан. ТУШУНИНГ, МЕН МУАММО ЭМАС, МЕН – ЕЧИММАН! ”.
    Мен ҳам мусулмонларнинг потенциали ортиши, уларнинг сафи ва сифати ортишидан хавфсираётган одамларга шу гапни айтаман!
    Кўрмаган Аллоҳига ва бориб кўриб келмаган жаннат-у дўзахига заррача шак-шубҳасиз ишонадиган, жилла қурса тушига ҳам кирмаган охиратнинг даҳшатидан ростмана қўрқадиган “ғалати” диндорлардан хавфсираётган одамларга айтаман!
    Дунёдаги етти ёт бегона инсонларни глобал зулм-у кўринмас қуллик занжирларидан қутқариш йўлида моли-ю жонини фидо қилиб юборишга тайёр бўлган ажиб ақийдадаги диндорларни ўзига таҳдид деб биладиган одамларга шу гапни айтаман!
    БИЗ ДИНДОРЛАР МУАММО САБАБЧИСИ ЭМАСМИЗ, АСЛИДА БИЗ МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИМИЗ!!!
    Бизга ёрдам беролмасангиз, бизга халал берманг!
    Ўз ташвишларингиздан ортиб бошқаларни ўйлолмасангиз, ҳеч бўлмаса шунга интилаётганларга қарши чиқманг!
    Бизнинг сафларимиз радикаллашиб, самимий орзулар вайронакор ғараз тарафга ўзгариб кетишидан қўрқаяпсизми? Ўз сафимизни ўзимиз ислоҳ қилиб олиб, оёққа туришимизга ёрдам беринг, ёки шунчаки шунга қўйиб беринг. Бу уммат ўзининг ичидаги муамоларини ўзи ҳал қилиб олишга қодир!
    Ҳа, мусулмонлар кўпи аслида ўзининг локомотив уммат эканлигини, дунёни ислоҳ қилиш ва олдинга тортиш миссияси билан чиқарилган уммат эканлигини билмайди ёки тушунмайди. Тушунганлари ҳам ишни нимадан бошлашни аниқ билмайди. Лекин уйғотилса, йўл кўрсатилса, шу исроф-у беҳудага кетаётган кучини асл миссиясини бажаришга қаратиш мумкинлигини кўра олса, ана шунда унинг ичида яшириниб ётган имкониятлари шубҳасиз юзага чиқади.
    Дунё шундоғам катта зулм-у ситамга тўлган. Ўрмон қонуни борган сари ёйилмоқда. Энг зўр кашфиёт-у илм-фан ютуқлари ахийри бориб инсонни тубанлаштириш йўлида ишлатила бошлаяпти. Буни тўхтатиш учун диндорлардан бошқа ҳеч ким жон койитмаслиги бизга кундай равшан. Биз бу вазифани йўқ жойдан ўйлаб топиб, бўйнимизга бўйинтуруқ қилиб олганимиз йўқ! Қайси аҳмоқ оғримаган бошига ташвиш сотиб олади, сал ўйлаб кўринг! Биз бу йўлни басийратан танлаб олдик! Илм, иймону виждонимиз билан англаб туриб шу машаққатли йўлга рози бўлдик!
    Танлаган йўлингнинг кўлами ва масъулиятидан ўзингни ҳам баъзан ваҳима босаётган бўлса, демак, ростмана ишнинг бошини ушлабсан, деган гап бор. Стив Жобс айтганидек, “дунёни ўзгартира оламан, деб фақатгина тентаклар ўйлаши мумкин. Шунинг учун ҳам дадил тентакларгина дунёни ростакамига ўзгартиради!”
    Бизнинг бир парча матони бошига ўраб, кўксини тўсиб юриш масаласига шунчалик жиддий муносабатда бўлишимиз кимнингдир кўзига тентаклик бўлиб кўринаётгандир. Лекин шунчаки тушунинг, биз нима қилаётганимизни жуда яхши биламиз ва бу нарсанинг муҳимлигини ҳам бутун вужудимиз билан ҳис қиламиз. Бу каби фарзларга амалсиз Ислом цивилизацияси ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаролмайди.
    “Диний фонни нормаллаштириш” каби атай қоғозга ўралган шиор остида диний сиёсат векторини йўналтириб турганларга ва билиб-билмай арзимас чақалар эвазига бу инсофсиз сиёсатга косов бўлиб хизмат қилаётган фаоллару давлат вакилларига айтаман: Диндорларнинг динга амал қилишига тўсиқ бўлиш — бу деструктив нарса. Бундан иккала томон ютқазади. Сизнинг кучингиз, пулингиз, асабингиз ва вақтингиз бекорга сарф бўлгани қолади. Бизнинг кўпроқ савоб иш қилиш, илму касб орттириб одамлар оғирини енгил қилиш, ташвишимиз у ёқда қолиб, элементар ҳуқуқларимизни талашиб, идорама-идора сарсон бўлганимиз қолади. Ундан кўра Ислом динини ва диндорларнинг ички энергиясини фойдали ишларга йўналтиришга ёрдам беринг! Жамиятимиздаги (ва дунёдаги) муаммоларни ҳал қилиш йўлида ҳамкорлик қилинг! Шунда иккала томон ютади. Радикализм-у экстремизм, деган учуқтошар бош оғриқлар ўз-ўзидан йўқолади.
    Мана, диндорларга энг кўп тазйиқ-у зулм ўтказган одамлар аслида энг катта ўғрилар, энг катта бандитлар эканлиги ошкор бўлдику. (Прокурору терговчилардаги “каллахўр”, “антибиотик” каби бандитский кличкалар бекорга эмас.) Ўша “терроризмга қарши кураш” ниқоби остида катта-ю кичикни диндорларга қарши қайраганлар аслида мамлакатни отўйин қилиб ташлаган асл халқ душмани — маразлар бўлиб чиқди-ку. Биз диндорларни асл халқ фидойилари деб қабул қилинг ва бизга ёрдам беринг, тахланиб кетган муаммоларни бирга ҳал қилайлик, деб таклиф қиламан. Вассалом.

  3. Юқоридаги фикрга қўшилган ҳолда МУХТАРАМ УЛАМОЛАРГА бир саволим бор.
    СИЗ ЖАНОИ ОЛИЙЛАРИ «вояга етган» деганда неча ёшни назарда тутяпсиз??? Исломда БАЛОҒАТ ЁШИ неча қилиб белгиланганлигини, аждодларимизда 12 ёшида қуронни ёд олганликлари тўғрисида тушунчага эгамисиз?????

  4. To’ppa to’g’ri 10 yoshli bola oq qorani farqiga boradiku axir. Voyaga yetish deganda 18 yoshga kirmaguncha maschitga kirmay yuraverish kerakmi?

Comments are closed.