Катманду аэропортида самолёт қулаши оқибатида 39 киши ҳалок бўлди (фото+видео)

0

АҚШ-Бангла авиакомпаниясига тегишли бўлган самолёт Непалдаги Катманду халқаро аэропортига  қўниш пайтида қулаб ёниб кетди.

 

 

Маҳаллий полициянинг хабар беришича, самолёт экипажида 67 нафар йўловчи бўлган, шундан 39 нафари ҳалок бўлган ва 23 нафар йўловчи тан жароҳат олган.

 

 

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридан учиб келган «Bombardier Dash 8 Q400» самолёти 2001 йилда ишлаб чиқарилган.