Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 13 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун юлдузлар куч-қувватга тўла бўлишингиз ва кун давомида иш билан банд бўлишингизни башорат қилишмоқда. Янги касб сирларидан воқиф бўлиш, билим олиш ва хизмат сафарига бориш бугун муваффақиятли кечади. Оила қурмаган бўлсангиз-у, яқинда бўлғуси жуфтингизни учратган бўлсангиз, кечқурун сизни навбатдаги романтик лаҳзалар кутиб қолади. Кечқурун оилалиларнинг моддий аҳволи яхшиланиши мумкин. Кимдир сиздан олган қарзини қайтариши мумкин. Пулларни уй таъмири ва рўзғор икир-чикирлари учун сақлаб қўйинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

13 мартда биринчи ўринда майда-чуйда юмушларни бажариш ҳаракатида бўлинг. Чунки уларгина яқин келажакда сизга моддий манфаатдорлик келтириши мумкин. Шахсий ҳаётингизда хотиржамлик ҳукм суриши кузатилади. Муҳаббатдан ўзингизни олиб қочманг. Гарчи сиз учун жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз идеал ҳисобланмаса-да, бардош қилинг. Куннинг иккинчи ярмида анчадан бери сизни қийнаб келган муаммолар ижобий ҳал этилиши эҳтимолга яқин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ҳал этишни хоҳласангиз, тафаккурнинг имкониятларини кенгайтиришингиз, қалб садоси эмас, тажрибали инсонлар маслаҳатига қулоқ тутинг. Акс ҳолда асосий ишларни бажариш йўлида бир қадам ҳам олдинга юра олмайсиз. Янги иш топиш фикридан бугун йироқ бўлинг. Кечқурун танишлар сизга сердаромад иш таклиф этишлари мумкин. Омадингизни берсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

13 март куни бир қатор ёқимли хабарлар эшитасиз. Ҳар жиҳатдан мукаммал инсонлар билан танишасиз. Айрим тилакларингиз ҳақиқатга айланишига гувоҳ бўласиз. Аммо ёдда тутинг, ички сирларингизни дуч келган одамга айтаверманг. «Чап кўз ўнг кўзга ошно бўлмайди», деган гаплар бор. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш вақти етди. Иммунитетни мевалар ёрдамида кўтариш имкони бор. Асосийси, оптимистга айланинг. Ҳаётга реал кўз билан боқинг. Шунда саломатликни сақлаш учун дори-дармонларга зарурат қолмайди.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугунги кунингиз жуда омадли кечади. Кайфиятингиз аъло даражада, ишларингиз бароридан келишни канда қилмайди. Ҳатто дўстлар билан телефон орқали суҳбатлашишга ҳам вақт топасиз. Оила аъзоларингиз маслаҳатларига қулоқ тутинг. Рўзғор муаммоларини ҳам иш орасида бартараф этишга ҳаракат қилинг. Жуфтингиз билан орангизда жанжал келиб чиқиш эҳтимоли сезилмоқда. Ён беринг, вассалом. Кунингиз тотли ва қизиқарли ўтсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

13 мартда қайси масала кўндаланг бўлмасин, ўзингиз бир қарорга келишингиз керак бўлади. Дўстлар, танишлар, ҳамкасблар ёрдами иш бермайди. Ҳасадгўй, ичи қоралар таъсирига асло тушиб қола кўрманг. Агар ҳисоб-китобни қойилмақом тарзда ташкиллаштира олмасангиз, молиявий муаммоларни бартараф этишда жиддий хатога йўл қўйишингиз мумкин. Харажатларни вақтинча ортга суринг. Шунда киссангиз пулсиз қолиб хуноб бўлмайсиз. Яқинларингизни ташқи хавфлардан эҳтиёт қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар атмосферадаги магнит бўронларига қарши ўз вақтида чора кўриб қўйишлари талаб қилинади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Тадбиркорлар муҳим учрашув ва келишувлар, мажлисларни куннинг иккинчи ярмига суришлари зарур. Йўқса, бу нарсалар асосий ишларни бажаришда халал бериши турган гап. Омадга эришишингизда очиқчасига халал бераётганлардан сақланинг. Башарти улар кимлигини аниқлай олсангиз, ими-жимида қонунни бузмаган ҳолда уларга қарши курашиш ҳам ортиқчалик қилмайди. Моддий жиҳатдан бугун сизда муаммо кўзга ташланмайди. Саломатлигингиз яхши, иштаҳангиз карнай бўлади. Ёқимли иштаҳа!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

13 март куни янги ишларни бажаришга киришишда ҳамкасблар маслаҳати асқотади. Қолаверса, бор истеъдодингизни ишга солиб ишларни муддатидан олдин бажаринг. Ишхонангизда обрўйингиз ошади, киссангиз пулга тўлади. Эски қарзларни ундириш, иш юзасидан янги келишувларга эришиш ва оммавий тадбирларда иштирок этиш бугун хайрли кечади. Моддий масалада баъзи муаммоларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун уйда ва ёлғизликда вақт ўтказинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Пул масаласида очкўз бўлманг, муҳаббатда енгил фикрламанг. Омадли ва бахтли инсонга айланишни хоҳласангиз, жамиятдаги ўрнингизни олдинги қаторларга кўчириб ўтказишингиз керак. Шахсий ҳаётда тўсиқлар йўлингизга кўндаланг бўлмайди. Кўндаланг бўлишга улгурмайди. Бугун янги лавозим ва мартабага эришиш учун ҳаракат қилиб юрманг. Бу уринишлар сизга фақат кўнгилсизлик ҳадя этади холос. Йўлингиз ойдин кечсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

13 мартда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизга тааллуқли ажойиб таклиф тушади. Ажабланарлиси, таклиф киритган одам илгари сизни кўра олмаган, доимо сизга ҳасад қилиб келган кимса бўлиб чиқади. Оила қурмаган бўлсангиз, кун бўйи бир одам билан танишишингиз мумкин. У билан орангизда романтик туйғулар пайдо бўладими-йўқми, буниси ҳозирча қоронғу. Аммо у билан осон тил топишасиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатни танлаб-танлаб истеъмол қилинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун янги танишувларга йўл берманг. Бу ҳаракатлар сизни боши берк кўчага олиб киради. Эмоцияни назоратда ушлай олмасангиз, бу катта жанжалларга сабаб бўлиши мумкин. Молиявий муаммоларга ўта жиддий муносабатда бўлинг. Бўлмаса, мукофот ва бонуслардан қуруқ қоласиз. Кечқурун айрим дўстлар уй таъмири билан шуғулланишлари кутилмоқда. Тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўйманг. Бу саломатлигингиз учун жуда муҳим.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

13 март куни пул масаласида жуда абжирга айланасиз. Бир сўм пул ҳам сизнинг таъқибингиздан қочиб қутула олмайди. Ҳатто, дўстлар ва танишлар ҳам сизга қойил қолишдан бўлак илож топа олишмайди. Кечқурун ақлли, обрўли инсонлар билан мулоқот қилишга уриниб кўринг. Соғлиғингизни ҳам назоратда ушланг. Мабодо ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, врач кўригига чопинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: