Зарина Низомиддинова Алишер Усмонов билан муносабатларига ойдинлик киритди (видео)

0

Актриса Зарина Низомиддинова шов-шувга ўч кино олами вакилаларидан бири ҳисобланади. Актрисанинг ижтимоий тармоқдаги фаоллиги унинг машҳурлик даражасини яна бир неча баробарга ошириб берди. Интернет оламида актрисани фильмлардаги яратган образлари учун мақташса, ижтимоий тармоққа жойлаган суратларидаги либослари учун танқид қилишади.

Актриса бир неча йил муқаддам ёш актёр Алишер Усмонов билан тарқалган сурати сабаб танқидлар бўронига дуч келган эди. Sb.uz нашри билан суҳбатда актриса мазкур ҳолатга изоҳ бериб ўтди.

Зарина Низомиддинова суҳбат чоғида Алишер Усмонов билан муносабатлари фақат ҳамкасблик даражасида эканини таъкидлаган.