​Тошкентда Йўл-патруль хизмати ходимларига дарахтлар ва бошқа тўсиқлар орқасида туриб яширинча хизмат олиб бориш қатъиян тақиқланди​

0

Тошкент шахар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг топшириғига асосан ЙПХ инспекторларига дарахтлар ва бошқа тўсиқлар орқасида туриб яширинча хизмат олиб бориш қатъиян тақиқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар
Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Бунда ЙПХ инспекторларининг йўл четидаги дарахт ва бошқа тўсиқлар ортига яшириниши назарда тутилмоқда.

Хабарномада айтилишича, тегишли кўрсатмани Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари — Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев берди.