Диққат, Америка президенти Дональд Трамп давлат котиби Тиллерсонни истеъфога чиқарди…

0

 

Шу ҳақда «Росбалт» нашри расман хабар тарқатган. Хабарда айтиладики, Трамп Америка давлат котиби Рекс Тиллерсонни эгаллаб турган лавозимидан озод этган. Унинг ўрнини марказий разведка бошқарамаси раҳбари Майк Помпео эгаллайди.

— Помпео янги вазифани ҳам аъло даражада уддалайди, — деди Трамп. — Тиллерсонни эса шу кунга қадар қилган беминнат хизматлари учун табриклайман. Ташаккуримни изҳор этаман!..

Америка раҳбари Тиллерсонни шу йил 9 мартида ҳузурига чорлаб, ишдан бўшашни илтимос қилганди. Ўзининг тан олиб айтишига қараганда, ташқи сиёсат масаласида уларнинг фикрлари бир жойдан чиқа қолмаган. Бунинг натижасида тез-тез келишмовчиликлар, баҳслар юзага келган.

Америкадаги бир нечта кўзга кўринган нашрларда эса шу масалага тўхталиш жараёнида Тиллерсоннинг ишдан бўшатилишига аслида бошқа нарса сабаб бўлгани қайд этилмоқда. Аниқроғи, у яқин ўтмишда Трампни куракда турмас сўзлар билан ҳақорат қилган экан. Трамп бу ҳақоратни кечира олмабди.

rosbalt. ru