ФОҲИШАЛАРНИНГ «ОТА-ОНА»СИ… (ёхуд Сирдарёда қизларни суюқоёқ сифатида хорижга сотиш билан шуғулланган аёл ва эркак қўлга олинди)

0

 

Яқинда Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармасига бир аёл қўнғироқ қилиб, 1985 йили туғилган ўзбекистонлик эркак ва 1975 йилда таваллуд топган қозоғистонлик аёл қизларни хорижга фоҳиша сифатида юбориш билан шуғулланиб келганини айтди. Аёлнинг таъкидлашича, хорижга бориб фоҳишалик қилган қизлар ойига 2 минг АҚШ доллари миқдорида ҳақ олишади. Пулларнинг тенг ярмини эса худди шу эркак ва аёлга жўнатиб туришлари шарт экан.

Милиция ходимлари дарҳол ўша эркак ва аёлнинг кетидан тушишди. 9 март куни улар тарафидан ташкил этилган тезкор тадбир натижасида «Сирдарё» божхона постида чегарадан ноқонуний тарзда ўтишга уринишда гумон қилинган фуқаролар қўлга олинди. Улар кўмагида фоҳишалик ташкилотчилари бўлмиш, исми-шарифи тергов мақсадларини кўзлаб сир тутилаётган эркак ва аёл ҳам тутиб келинди.

Ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг 135 модда, 2 қисми, «е, з» пунктлари асосида жиноий иш қўзғатилди.

Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

podrobno. uz