«Тақдирдан араздаман!»

1

— Сизни эсламай дейман-у, хаёлимда сиймонгиз жонланаверади. Соғинмай дейман-у, юрагим буни истамайди. Унутай дейман-у, сиз билан ўтган гўзал онларимнинг нурли хотираси бунга изн бермайди! Сизнинг мен тараф йўллаган соғинчга тўла мактубларингизни ўқийман-да, яна юрагим қатига жойлаб қўяман…

Афсуски, бугун сизсизман! Менга меҳрла боққан кўзларингиз энди ўзга бир дилдорнинг нигоҳига термулади! Қизиқ, унга ҳам менга боққанингиз каби боқармикинсиз? Мени севгандай уни ҳам сева оласизми? Мен-чи? Йўқ, бу иложсиз! Сизни менсизликка, мени сизсизликка маҳкум этган тақдирдан араздаман! Бахтли бўлинг!

Лайло СОБИР қизи

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

Comments are closed.