Америка Қўшма Штатлари фазо қўшинлари тузиш ҳаракатига тушди…

0

 

Шу масалада Америка раҳбари Дональд Трамп шахсан маълум қилди. Унинг айтишича, ҳарбий фазо кучлари ташкил этиш ҳозирги замон талабига айланган.

— Илгари янги бир қўшин тузиш ҳақида гапириб ўтгандим, — деди Трамп мамлакат ҳарбийлари билан бўлиб ўтган учрашувда. — Лекин қўшин айнан қандай бўлиши масаласига тўхталиб ўтирмагандим. Мана, бугун шу қўшиннинг асосий йўналишини ошкор этаман. Биз фазо қўшинлари тузишга киришдик. Ишонаманки, орбита ҳам денгиз ва қуруқликдаги каби ажойиб жанг майдонига айлана олади…

Дональд Трамп яна шуни айтиб ўтдики, 2019 йили фазо қўшинлари тузилиши муносабати билан ҳарбий харажатлар жами 13 фоизга оширилади. Демак, харажатлар миқдори жами 716 млд долларга тенг бўлади.

Матбуот вакиллари, экспертларнинг фикрига кўра, Америка фазо қўшинларини Хитой ва Россия фавқулодда ҳужумидан ҳимояланиш мақсадида тузади. Фақат Дональд Трамп бир нарсани ҳисобга олмагани ачинарли. Яъни, Россия ва Хитой аллақачон фазовий ракета қўшинларини тузиб, жанговар ҳолатга келтириб улгурган.

Fox News

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: