Бош прокуратура собиқ бош прокурор Р.Қодиров иши билан боғлиқ масалада раддия эълон қилди

0

Бош прокуратура Ф. Мамажонов қўлга олингани ҳақидаги маълумот ҳақиқатга мувофиқ эмаслигини маълум қилади.

Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Р.Қодировга нисбатан Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Ф.Мамажонов ушланганлиги ва унинг мол-мулклари олиб қўйилганлиги тўғрисида хабар тарқатилган.

Бош прокуратура ушбу маълумот ҳақиқатга мувофиқ эмаслигини маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси