Ҳақиқий ҳангоманинг бундан баттари бўлмайди, брат!..

0

 

 

* * *

 

Уч йигит бир-бирига мақтаняпти.

Биринчиси: — Мен ўтган йили юз метр тепаликдан денгизга ўзимни ташлаганман.

Иккинчиси: — Бе, шуям гап бўлдими? Мен ўтган йили самолётда кетаётиб, умримда биринчи марта ўн минг метр юқоридан парашютда сакрадим.

Учинчиси (маъюс кулимсираб): — Мен маошдан орттирган пулларимни доллардамас, сўмда сақлайман.

 

* * *

 

Эркак яшаш жонига тегиб, кўприкдан ўзини дарёга отмоқчи бўлиб турганди, кимдир орқадан келиб елкасига қўлини қўйди ва деди:

— Мана шу мушукниям ўзингиз билан олиб тушиб кета қолинг, илтимос!

 

* * *

 

Хотин курортда дам олиб қайтгач, эридан гумонсираб каравотлар-у, унинг кийимлари-ю, шкафдан тортиб, идишларгача текшириб кўрди. Бегона аёлдан қолган изларни, соч толасини топа олмади ва эридан сўради:

— Нима бало, энди кал аёллар билан учрашишга ўтдингизми?

 

* * *

 

Арман радиосидан сўрашди:

— Қандай эркакни дунёдаги энг бахтли эркак деб ҳисоблаш мумкин?

— Хотини 8 мартда туғилган, тўйлари ҳам худди шу куни бўлиб ўтган эркакдан бахтлиси бўлмаса керак.

 

* * *

 

— Дугонажон, қандай қилиб шунчага оза олдинг? Парҳез тутдингми? Менгаям айт!

— Ҳа, янги парҳез.

— Айтақол менгаям!

— Картошка, сабзи!

— Ў, буни нима қилиш керак? Қайнатиб ейми, қовурибми?

— Ейиш керак эмас, ковлаш керак, дугонажон, ковлаш керак!

 

* * *

 

Хотин қўшни аёлникида лақиллашиб ўтирганди. Яна эри қўнғироқ қилди. Аёл зарда аралаш деди:

— Намунча қўнғироқ қилавермасангиз? Мен қўшни аёлникидаман! Беш минутда чиқаман дедим-ку! Ҳар ярим соатда қўнғироқ қилиб хит қилаверасизми?

 

* * *

 

Пиёнистанинг олти яшар ўғли кўчадан югуриб уйига кирди-да, онасига деди:

— Ойи, ҳушёрхона ёниб кетибди!

— Сен қаердан била қолдинг?

— Дадам кўчада келаётиб, «Душманларим ёқди она уйимни» деб ашула айтяпти.

 

* * *

 

Консерваторияда имтиҳон кетяпти. Профессор имтиҳон топширувчи йигитдан сўради:

— Сиз Чайковскийнинг саккизинчи симфониясини эшитганмисиз?

Талаба (ғурур билан): — Албатта эшитганман.

Профессор (норози бош чайқаб): — Афсус, имтиҳондан ўта олмадингиз.

Талаба: — Нега?

Профессор: — Чунки Чайковский атиги олтита симфония ёзган.

 

* * *

 

Болакай кўчада онасига қичқирди:

— Ойи, қаранг, мен велосипедимни қўлсиз ҳайдаяпман!

Орадан сал ўтмай, ортга қайтиб келди-да, онасига йиғламсираб қичқирди:

— Ойи, қаланг, велосипедимни тиссиз ҳайдаяпман!

 

* * *

 

Янги бойнинг беш яшар қизчаси ойисидан сўради:

— Ойи, фаришталарнинг қаноти борми?

— Ҳа.

— Улар уча оладими?

— Албатта. Нега фаришталар билан қизиқиб қолдинг? Тинчликми?

— Кеча дадам уй хизматчимиз Тожиниса опани «фариштам» деди. Тожиниса опа қачон учади?

— Эртагаёқ учиб кетади, қизим, эртагаёқ!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: