ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Финляндияда «Жеки» лақабли кучук яшайди. У Гитлер ҳақида гапира бошлашса, ўнг қўлини кўтариб, «Зиг хайль!» белгисини намойиш этади.

2. Минданао оролида шундай дарахт бор. Пўсти арчиб ташланса, танаси оч яшил, тўқ яшил, оч кўк, тўқ кўк, малла-пушти рангга киради.

3. «Вlue great dane» зотли «Джордж» лақабли бу ит дунёдаги энг йирик ит ҳисобланади. Тўрт ёшга етганда, оёқ бармоқларидан елкагача бўлган масофа 1 метргача етади.

4. Қисқичбақа-Калмарнинг узунлиги 20 метргача етади.

5. Бу мушукнинг бўйи 1 метргача, вазни ёши улғайган сари 15 килограммгача етади. Баҳоси эса 22 дан 27 минг долларгачани ташкил этади.

6. Илгари турк куёвлари келин бўлмишга уйланишдан олдин тўйдан сўнг улар бир умр албатта кофе билан таъминланишларини ваъда қилишган. Агар куёв ваъдани бажармаса, иш ажрашишгача бориб етган.

7. Финляндияда велосипедни шлемсиз бошқариш тақиқланади.

8. Доим ёлғон гапиришга одатланиш тиббиётда «Мюнхгаузен синдроми» хасталиги деб аталади. Дунёдаги 80 фоиз одам эса ҳар куни албатта ёлғон ишлатмай тура олмайди.

9. Германиялик физик Герхард Ниснинг ҳисоб-китобига кўра, дунёдаги жами саҳролар қуёшдан қабул қилиб оладиган қувват дунё аҳлини бир йил давомида шу қувват билан таъминлашга етаркан.

10. Қўйларнинг тўртта ошқозони бор. Уларнинг бирида чала чайналган емиш сақланади. Қўй ўзи хоҳлаган пайтда емишни оғиз бўшлиғига қайтаради-да, кавш қайтаришни бошлайди. Яна улар умрининг учдан икки қисмини фикрлашга, осудалик сари интилишга сарфлайди.

bible-facts. ru

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: