Камқон болага тавсия этиладиган маҳсулотлар

0

Болага темир моддаси бор маҳсулотларни бериш керак. Бу модда балиқ, товуқ гўшти, жигар ва тухум сариғида кўпроқ. Тўқ яшил баргли сабзавотлар ва ёнғоқ ҳам темир моддасига бой. Шунинг учун камқонликнинг олдини олиш мақсадида ёнғоқ ва майизга озгина асал қўшиб, биргаликда гўштқиймалагичдан ўтказиб, ҳар кун истеъмол қилиб туриш лозим. Бу хилдаги маҳсулот ва таомлар болани темир моддаси танқислигидан халос этади. Овқатдан сўнг C витаминига бой мевали шарбатлар темир моддасининг яхши сўрилишига олиб келади. Шундай бўлса-да, анемияни махсус парҳезга амал қилган ҳолда бутунлай даволаб бўлмайди. Шу сабабли шифокорлар темир моддаси мавжуд дори воситаларини ёзиб беради.

Камқонликни қанчалик эрта аниқлаб, даволаш чоралари вақтида кўрилса, анемия хавфи шу қадар камаяди. Муҳими, ҳомиладор аёллар ўз соғлиғига бепарво бўлмасдан, шифокор назоратидан тез-тез ўтиб туриши, темир моддасига тўйинган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни канда қилмаслиги керак.

«Ҳордиқ плюс» газетасидан