Олимлар артериал қон босимини туширишга мўлжалланган янги дори воситасини ўйлаб топишди…

0

 

Янги дори воситаси «Бирда уч («3 в 1»)» деб номланади. У телмисартан, амлодипин ва хлорталидон моддаларини кичик дозаларда ўзига мужассам этган. Артериал қон босимини бошқа дориларга нисбатан тезроқ туширади.

Маълумки, артериал қон босимининг кўтарилиши инсон ҳаёти ва саломатлиги учун жуда хавфли ҳисобланади. У оқибатда одамни юрак қон-томир, инсульт ва буйрак хасталикларига учратиши тайин. Шундай экан, артериал қон босими ошиб кетишига йўл қўймаган, агар ошган бўлса, уни тезроқ меъёрий даражага тушириб олган маъқул. «Бирда уч» дори воситаси ҳар қандай бемор талабларига жавоб беради. Асосийси, бу дори воситасининг қабул қилингандан кейин бошқа аъзоларга нисбатан зарарли эффектлари йўқ.

apteka. ua