Шаҳноза Мирзиёева “Ўзэкспомарказ”даги кўргазмада иштирок этди (фото)

0

Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан «Узэкспомарказ»да “Nurli kelajak Expo-2018” кўргазмаси ўз ишини бошлади. Бу тўғрида Мактабгача таълим Вазирлигининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилинди.

Кўргазмадан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин, Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева иштирок этди.

Кўргазмада Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан озиқ-овқат, мебель, дидактик ўйин ва ўйинчоқлар, спорт ва тибиёт анжомлари, мусиқа асбоблари, ошхона асбоб-ускуналари, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 250 дан ортиқ корхона ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этмоқда.

Ушбу кўргазмани ташкил этишдан асосий мақсад, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналардан тўғридан тўғри харид қилишни йўлга қўйиш ҳамда корхонлар томонидан ишлаб чиқариладиган ўйинлар ва ўйинчоқлар, мебеллар ва бошқа жиҳозларнинг сифати, шакли, дизайни, қулайлиги, замонавийлиги ва ҳавфсизлигини ўрганишдан иборатдир. Қолаверса, мазкур кўргазма давомида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан тўғридан тўғри шартномаларни имзоланиши ҳам режалаштирилган.

Кўргазмада озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи компаниялар ва тадбиркорлик субъектлари 90 дан ортиқни ташкил этмоқда. Тошкент шаҳри, Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидан 80 дан ортиқ мебель ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳам ўз маҳсулотларини кўргазмада намойиш этишмоқда.

Мазкур кўргазма мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун озиқ-овқат маҳсулотларини тўғридан тўғри ишлаб чиқарувчи корхоналар, шунингдек ўйинлар ва ўйинчоқлар, мебеллар ва бошқа жиҳозларни ишлаб чиқарувчиларни танлаш имкониятини яратади.

Кўргазма давомида Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси томонидан боғчаларга мўлжалланган таомларни пишириш бўйича мастер-класслар ҳам ўтказиш режалаштирилган. Кўргазма 14 мартга қадар давом этади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: