Шимолий Ирландияда яшовчи 84 ёшли қариянинг мияси ўрнини ҳаво эгаллаб олган экан…

0

 

Қариянинг исми-шарифи эълон қилинмаган. Айтишларича, у бир неча ой бурун бош миясининг бир қисмида кучли оғриқ туйган ва ўзини ҳолсиз, ёмон ҳис эта бошлаган. Шу сабабли касалхонага борган. Врачлар қариянинг бошини томография қилишди-ю, даҳшатдан қотиб қолишди. Бош миянинг ярми йўқ, ўрнида ҳавога тўла бўшлиқ зоҳир эди. Бўшлиқдан сал нарида эса саратон шиши кўзга ташланди. Худди шу шиш қариянинг жисмоний аҳволини ёмонлаштира келган. Айнан шиш таъсирида миядаги нейронлар аста-секин ўла бошлаган. Асаб томирларининг ҳам фаолияти бузилиш палласига кирган.

Мутахассислар қарияга жарроҳлик амалиётини таклиф этишди. Шунинг натижасида бўшлиқдаги ҳавони чиқариб юбориш, шишни олиб ташлашга ваъда беришди. Лекин бемор рози бўлмади. Миясини шундайлигича қолдиришга аҳд қилди.

New York Post