Сирғали туманида янги туғилган чақалоқнинг ўлик мурдаси топилди

0

13 март куни Тошкент шаҳар Сирғали туманида 8 ойлик, муддатидан аввал дунёга келган чақалоқнинг ўлик жасади топилди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар берди.

Маълум қилинишича, чақалоқнинг жинси ўғил бола бўлиб, айни пайтда Сирғали туман прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Чақалоқ туғилгандан сўнг, онаси ёки бошқа шахс томондан ўлдирилмаган бўлиши ҳам мумкин. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида, унинг биологик онаси қидирилмоқда», дейди Кун.уз ахборот манбаси хабарида.