Тошкентда қайнотасига 10 дан ортиқ пичоқ урган қотилга қандай жазо тайинланди? (видео)

0

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги “Сокинсой” ошхонаси олдидан ўқувчи йўл юзида Шорасулов Шамсиддин Шорасулович ўз қайнотасига нисбатан даҳшатли қотилликни содир қилган. Ушбу жиноят иши тўғрисида UzNews маълум қилди.

2017 йилнинг 21 октябрь куни соат тахминан 16:30да, 1990 йил 26 октябрь куни туғилган Шамсиддин Шорасулов ўз рафиқаси билан бўлган оилавий келишмовчиликларнинг аламини қайнотасидан олди.

У 58 ёшли ўз қайнотасини ўзаро гаплашиб олиш учун чақириб, аслида эса олдиндан уни ўлдириш мақсадида тайёргарлик кўриб, рўзғор пичоғи билан қуролланиб, қайнотаси Қ.Р. Зияев билан учрашган вақтда унинг танасига 10 дан ортиқ зарба берган.

Натижада, қайнота Қ.Р. Зияев инсон ҳаёти учун хавфли бўлган органларига етказилган кўплаб тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Бу мудҳиш жиноят юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу иш юзасидан олиб борилган тергов-сурштирув ишлари натижасида, фуқаро Қурбонов Саъдулла Салимович ҳам жиноят ишига айбланувчи сифатида жалб қилинган.

Сабаби эса, Саъдулла Қурбонов ўзининг дўсти Шамсиддин Шорасуловнинг жиноятига ёрдам берган ҳолда, айрим ашёвий далилларни қасддан қўй қилишга эришади. Яъни, Шамсиддин Шорасулов дўстига қайнотасини ўлдиргани ва қонга беланган кийимлари ҳамда жиноятнинг асосий қуроли бўлган пичоқни йўқотишни сўраганда, Саъдулла бу ҳақда тегишли ҳуқуқ тартибот идораларига хабар бермаган, бу ҳолатни яширганлиги аниқланган.

Ушбу мудҳиш қотиллик Олмазор тумани Жиноят ишлари судида кўриб чиқилди ва айбдорларга нисбатан ҳукм ўқилди.

“UzNews.uz” ушбу суд жараёнида иштирок этди.

Суд жараёнида камдан-кам кузатиладиган бир ҳолат содир бўлганини алоҳида айтиш керак, яъни судларнинг ўз қарорлари, яъни қонуний қарорлари қабул қилинаётганига гувоҳ бўлдик. Ушбу судда иштирок этган Олмазор тумани Прокурори ўринбосари Даврон Абдуллаев айбланувчига нисбатан 12 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўраган бўлса-да, маслаҳатда қолган суд айбланувчига нисбатан 14 йиллик қамоқ жазоси тайинлади.

 

Жиноят ишининг “ўта нозиклиги”, бу жиноят ишида оилавий низо, муносабатлар, куёвнинг ўз қайнотасини ўлдирганлиги инобатга олинган ҳолда, ушбу суд жараёнида шахсан Олмазор тумани Жиноят ишлари бўйича судининг раҳбари Бобонов Зафар Қувондиқович раислик қилганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

 

“UzNews.uz” бу борада, ушбу жиноят иши юзасидан, Олмазор тумани Жиноят ишлари бўйича суди раиси Зафар Бобоновнинг фикрлари билан ҳам қизиқди.