Трамп кеча АҚШ марказий разведка бошқармасига тайинлаган янги раҳбар Германияда қамоққа олиниши мумкин!

0

Германиянинг Мюнхен шаҳридаги федерал прокурорлар АҚШ МРБга 13 март, сешанба куни раҳбар этиб тайинланган Жина Ҳаспелни ҳибсга олиш учун ордер бериш бўйича мурожаатни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Law & Crime нашрига асосланиб kun.uz хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, ҳибсга олиш учун ордер бериш Ҳаспелнинг МРБ махфий қамоқхонасидаги эҳтимолий фаолияти билан боғлиқ: аввалроқ ОАВ у маҳкаманинг Таиланддаги «Мушук кўзи» қамоқхонасида қийноққа солишларни назорат қилгани ҳақида хабар берганди. Бу турмада «Ал-Қоида» аъзолари сақланган.

Хабар берилишича, конституцион ҳуқуқлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Европа маркази Ҳаспелга қарши тергов ташаббуси билан 2017 йилда чиққан. Ушбу марказ айнан Германияда жойлашган. Унинг фикрига кўра, МРБ янги раҳбари Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг 3-моддасини («Қийноқларни тақиқлаш») бузган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: